Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларидан ундириладиган туристик йиғим миқдори тасдиқланди. У БҲМнинг 0,4 фоизи ёки кунига 980 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, маҳаллий сайёҳлар учун янги жорий қилинган авиақатновлар ҳамда темирйўл чипталарига чегирмалар қўлланилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация ва «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда клуб вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилди.
7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри олдида очиқ муз майдони ишга туширилади. Очилиш маросимида Россия муз спорт юлдузи Алексей Ягудин иштирок этади. Бир ой давомида муз майдони бўйлаб турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш масканлари ва бошқа шу каби муассасалар хизматларидан фойдаланадиган барча фуқаролар жойлашиш вақтидан бошлаб, қанча муддат бўлишидан қатъи назар E-Mehmon тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг